Кириш Регистрация

Умарали Раҳмоналиев: «Финалда ҳам юзимиз ёруғ бўлади, деб умид қиламан»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори Умарали Раҳмоналиев Жанубий Кореяга қарши бўлиб ўтган ярим финал баҳсидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбек халқини, юртимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Иншооллоҳ, бу давомли бўлсин. Олдлимизда яна битта ўйин турибди. Боримизни бериб, мухлисларни хурсанд этишга ва мана шундай ҳиссиётларни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Финалда бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар биз борларини бериб мухлислик қилишди. Биз ҳам бунга тайёрмиз ва финалда боримизни берамиз.

Кореянинг ўйинларини ўрганиб чиққан эдик. Мураббийларимиз ўйинни қандай олиб боришни бизга тушунтиришган эди. Қайси дақиқада қандай ўзгаришлар қилишни батафсил ўргатишган эди. Биз эса мураббийимиз берган кўрсатмаларга амал қилдик. Биз ўйин бўйича ҳам ғалабага ҳақли эдик, деб ўйлайман. Пенальтилар сериясида эса Аллоҳ бизга омадни берди. Худога шукр, мухлислар олдида юзимиз ерга қараб қолмади. Финалда ҳам юзимиз ёруғ бўлади, деб умид қиламан. Ҳаммага раҳмат", — деди Умарали.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:38, 15.03.2023.
Ўқилди: 3886 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5116]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3230]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2790]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2742]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2486]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2400]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2144]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2031]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2016]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1930]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик