Жанубий Корея U-20 терма жамоаси бош мураббийи Ким Йон Чун U-20 Осиё Кубоги ярим финали доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндаги (0:0, 1:3) мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида
Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман. Қўлимиздан келган энг яхши ўйинни кўрсатдик, афсуски омад кулиб боқмади. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, бугунги учрашув ҳам бундан мустасно эмас.
Ўтган ўйинга нисбатан ўзгаришлар бўлгани борасида
Ўтган ўйиндаги таркибни бироз ўзгартирдим, чунки улар 120 дақиқа ўйнаган эди. Янги ўйинчиларни майдонга туширишга қарор қилдим. Бугун асосий таркибда майдонга тушган ўйинчилар ҳам яхши ҳаракат қилди ва улардан миннатдорман.
Пенальтилар серияси стартидаги муваффақиятсизлик ҳақида
Ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, кўп ўйинчилар мухлислар билан тўлиб тошган стадионда ўйнамаган ва шу сабаб уларда бироз ҳаяжон бор эди. Улар ҳали жуда ёш ва ўйлайманки, бу ўйиндан сабоқ олади.
Мусобақанинг ташкилий ишлари борасида
Овқатланиш, меҳмонхона, майдонлар ва транспорт жуда яхши ташкил этилган. Мен нолийдиган нарса кўрмадим. Машғулот майдонларининг сифатини яхшиласа бўлди деб ўйлайман. Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим.
Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубогидаги ўйин даражаси фарқи ҳақида
Осиё минтақасидаги терма жамоалар деярли бир хил даражада, Жаҳон чемпионатида эса бундай эмас. Биз дунё биринчилигида яхши ўйин намойиш этиб, Корея шаънини ҳимоя қилишимиз керак.