"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета бу мавсумда Премьер-лига чемпионлиги учун кураш ҳақида гапириб, "канонирлар" чемпионликка эришиш учун кўп меҳнат қилишлари кераклигини таъкидлади.
"Ҳақиқат шуки, ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим ва орадаги фарқ шунчалик кичикки, энди биз чемпионликка лойиқ бўлиш учун мавсумнинг қолган қисмида ақл бовар қилмайдиган ишларни қилишимиз керак. Агар биз бунга эришсак, бу яхши иш қилганимизни англатади.
Агар сиз мураббий бўлсангиз, қила оладиган ягона нарса бу дангасаликка қарши курашишдир. Бир кунда жуда кўп қарорлар қабул қилинади, кўп нарсалар содир бўладики, сиз унга эътибор қаратишингиз керак. Умумий ҳолат аниқ. Мен нима қилишни ва яқин ойларда клубни қандай кўришни хоҳлаётганимни биламан", - дейди Артета.
Ўтказилган 27 ўйиндан сўнг "Арсенал" 66 очко билан АПЛда пешқадамлик қилмоқда.