Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Дунёнинг кучли аёл чарм қўлқоп усталари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ғолиблик учун баҳсларга киришди.
Хусусан, -52 кг. вазнда Ўзбекистон чемпиони, Тошкент вилоятилик Феруза Казакова дастлабки босқичда Жанубий Корея вакиласи Жунхюнг Жунга қарши рингга кўтарилди.
Қизиқарли ўтган жанг якунида Казакова рақибасини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.