Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 1-1 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 1-0 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 2-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 0-0 КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия - Колумбия
11/10 02:00 Эквадор - Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла - Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

Мадриднинг унутилган юлдузлари

Баҳо:
+ | -

“Реал Мадрид” футбол оламидаги энг катта клублар бири саналади. Жамоада ўйнаб кетган футболчиларнинг ҳам сон-саноғИ йўқ. Бугун биз Мадридга келиб омади юришмаган футбол юлдузларини эслаб ўтамиз.

Майкл Оуэн (Англия)

2001 йилги “Олтин тўп” соҳиби “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед”даги ўйинлари билан танилган. Лекин у Испанияда ҳам ўйнаган! "Реал Мадрид"да у 2004/2005 йилги мавсумни ва кейинги мавсумнинг бир қисмини ўтказди. Ўйин вақти кам бўлишига қарамай, 55 ўйинда 19 та гол урди.

Эстебан Камбиассо (Аргентина)

Камбиассо номи "Интер" билан қаттиқ боғланган, аммо Эстебан "Реал Мадрид" тизимидан келиб чиққан. Дастлаб у ёшлар жамоасида ўйнаган, кейин эса катталар жамоасига ўтган (1998 йилдан 2006 йилгача). Мадрид билан бирга у Ла Лига олтинини, Испания ва Европа Суперкубогини қўлга киритди.

Фабиньо (Бразилия)

Фабиньо собиқ жамоасига қарши бир неча бор майдонга тушган. 2012/2013 йилги мавсумда у "қаймоқранглилар"нинг иккинчи жамоаси "Кастилья"да ўйнаган ва бир марта асосий таркибга чиқишга муваффақ бўлган. Ва кейин "Реал" уни "Монако"га сотиб юборган.

Антонио Кассано (Италия)

Европа вице-чемпиони иккита лигадагина ўйнаган ва ҳар иккисида чампион бўлган. 2010/2011 йилги мавсумда "Милан" ва 2006/2007 йилги мавсумда "Реал" билан. Кассанога Ла Лигани қўлга киритиш учун бор-йўғи бир йил керак бўлди. Афсуски, Фабио Капелло билан можаро туфайли Антонио клубни тарк этишга мажбур бўлди.

Самуэль Это'О (Камерун)

"Анжи"нинг собиқ футболчиси фаолиятининг биринчи ярмини Испанияда ўтказди. 1997 йилдан 2000 йилгача у "Реал Мадрид" ўйинчиси бўлган, аммо у жамоада деярли ўйнамаган ва ижара юрган. Бунинг эвазига у “Мальорка”га борди ва “қаймоқранглилар”нинг асосий рақиби “Барселона”га ўтиш учун тажриба орттирди. У ерда футболчи юлдузга айланди.

Класс-Ян Хунтелаар (Нидерландия)

Жаҳон чемпионатларининг кумуш ва бронза медали совриндори 2008/2009 йилги мавсумни “Реал Мадрид”да ўтказган. Олти ой ичида у 20 учрашувда саккизта гол урди. Афсуски, УEФА қоидалари туфайли футболчи Чемпионлар лигаси таркибига кира олмади.

Эммануэль Адебайор (Того)

2011 йилнинг қишида Адебайор "Манчестер Сити"дан испан клубига ижарага ўтди. “Реал” учун, Эммануэль 22 ўйин ўтказиб, саккизта гол урди. Мадридликлар бундай ҳуқуққа эга бўлсада, ҳужумчини сотиб олишмади.

Уэсли Снейдер (Нидерландия)

Афсонавий нидерландиялик футболчи "Аякс"да ўтказган муваффақиятли йилларидан сўнг “қаймоқранглилар” лагерига кўчиб ўтди. Икки мавсум давомида (2007 йилдан 2009 йилгача) Снейдер ўйинларда максимал даражада ўйнади, бу клубга Ла Лигада чемпионликни қўлга киритишга ва Испания Суперкубогини қўлга киритишга ёрдам берди. Ва кейин Уэсли "Интер" билан Чемпионлар лигасини ютгани кетди.

Кристоф Метцельдер (Германия)

Бернд Шустернинг "Реал Мадрид"га келиши билан жамоада немис футболчилари пайдо бўла бошлади. Улардан бири клубда мураббийдан кўра кўпроқ - 2010 йилгача қолган Метцельдер эди. Испания чемпиони унвонига қарамай, Кристоф жароҳатлар туфайли ўзини "Реал Мадрид"да тўлиқ кўрсата олмади.

Киритилди: 16:23, 16.03.2023.
Ўқилди: 7270 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.