Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Миржалол Қосимов: «Иккинчи ўрин учун курашишга кучимиз етади»

Баҳо:
+3 | -

Ўйин кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Бугунги ўйин яхши ташкил қилинди. Лекин ғалаба учун нимадир етишмади? Сизнингча нима етишмади?
- Гол етишмади... Умуман  мана шу фурсатдан фойдаланиб мухлисларга ва футболчиларга миннатдорчилик билдирмоқчи эдим. Улар бугун ишончни оқлашди.

- Бугунги дуранг натижадан кейин жамоадаги кайфият қандай?
- Бугун ютқазишимиз ҳам ютишимиз ҳам мумкин эди. Шунинг учун кайфиятни ёмон ёки яхши деб бўлмайди. Албатта Жанубий Корея гуруҳ фаворити буни инкор этиб бўлмайди. Лекин 2-3 ўринлар учун курашиш имкониятимиз бор.

- Дастлабки дақиқалардан жамоа олдинга ташланди. Буни рақиб жамоа бош мураббийи кутмаганини айтди. Умуман бу олдиндан режалаштирилган тактика эдими?
- Албатта Жанубий Кореянинг ўйинларини кузатдик. Улар асосан дастлабки 15-20 дақиқа олдинга боришга ҳаракат қилади. Биз айнан шу мақсадда, кейин ўз уйимизда ўйнаганимиз сабаб ҳам олдинга боришни режалаштиргандик. Биринчи бўлимда асосий эътибор тўп назоратига эмас, босим уюштиришга қаратилганди.

- Қатар билан ўйин ўзгаришлар бўлиши мумкинми?
- Биринчи навбатда футболчиларнинг ҳолатига боғлиқ. Ким қандай аҳволда эканини фақат Аллоҳ билади. Кўрамиз ким яхши формада етиб борса ўша футболчи майдонга тушади.

- Қатар билан ўйиндан олдин терма жамоамиз Ироқ терма жамоаси билан ўйнайди. Бу Қатар учун жамоамизни ўрганиш учун айни муддао эмасми?
- Агар ўртоқлик учрашув ўтказмасак ҳам бўлмайди. Мана масалан Кувайт билан ўйин бўлмаганда терма жамоанинг ўйини бу даражада чиқмасди.

- Игнатий Нестеровни ўрнига захира борми?
- Албатта вақт соати билан бўлади. Қувватов, Тўраевлар бор. Бугун захирада ўтирган дарвозабонларимиз ҳам. Ҳаммасини ўз вақти бўлади. Худди армия бўлгани каби хизматчилар алмашади, бу ерда ҳам.

- Шоҳрух Гадоев ҳозир ўз клубида кўпроқ захирада қолмоқда. Кейин у майдонга тушганда ҳам яримҳимояда ўйнайди. Уни шундай масъулиятли ўйинга ҳимояга қўйганингизнинг сабаби нима?
 - Биринчи навбатда ишонч. мен унга ишонгандим. Ўйлайманки, у ёмон ўйин кўрсатмади. Катталар орасида йўқолиб қолмади. Ўзини йўқотиб қўймади. Мана шундай ўйинларда ёш футболчилар тобланиб боради.

- Улуғбек Бақоев бугунги ўйини сизни қониқтирдими?
- Нафақат Бақоев балки барча ҳаттоки захирада ўтирганлар ҳам мени қониқтирди. Улардан хурсандман.

- Машғулотларда ҳам стандарт вазиятлар бўйича ишланди. Ўйинда ҳам асосан мана шу усулдан фойдаланилди. Бу бошқа йўлнинг йўқлиги учун танлаган тактика эдими?
- Ўйиндан ҳам гол урадиган вазиятлар бўлди. Лекин фойдалана олмадик. Охир-Оқибат стандартлар гол урдик. Уларда ҳам асосан стандарт вазиятларда вазиятлар бўлди. Бу футбол. Унда вазиятдан келиб чиқиб ўзгаришлар бўлиши мумкин.

- Авалламбор, ғалабага тенг дуранг билан табриклайман.Ҳозир айни вақтда Эрон мағлубиятга учраяпти. Шу вазиятда гуруҳдаги вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Иложи борича иккинчи ўрин учун ҳаракат қилиб кўрамиз. Менимча бунга кучимиз етади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:46, 11.09.2012.
Ўқилди: 11287 марта.
Фикрлар: 75 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.