Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Дилявер Ваниев: "Характер бобида "Динамо"га ютқаздик"

Баҳо:
+ | -

"Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниев Про лиганинг биринчи туридан ўрин олган "Динамо" билан учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи турданоқ бундай масъулиятсиз ўйнаш керак эмас. Клубимиз, қолаверса мухлисларимиз учун албатта аламли ачинарли. Бугун биринчи ўринда характер борасида рақибга ютқаздик. Йигитлар буни ҳис қилишгани йўқ. Нега бундай юз берди айтиш қийин. Деярли ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса иккинчи гол руҳан синдириб қўйди, дея оламан. "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман.

- Жуда қисқа вақт ичида тўп ўтказиб юбординглар. Бугун асосий хато ҳимоядами ёки дарвозада?

- "Динамо" биринчи бўлимда ўйинни назорат қилди. Улар ғалабага лойиқ. Жамоамда характер кўрмадим. Шу нарса мени хавотирга соляпти. Ютқазиш мумкин, ортиқча гап-сўз йўқ. Лекин ўз майдонимизда ўйнаяпмиз. Курашларда ютқаздик. Яккакурашларда имкониятни бой бердик.

- Бугун "Машъал" таркибида ёшлар кўп эди...

- Биласиз, "Машъал" доим ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратади. Академиямиздан чиққан икки нафар футболчини туширдик. Бундай ўйинларда тажриба керак. Хатолар бор, шу орқали керакли кўникмага эга бўлишади.

Манба: "Машъал" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 21:26, 16.03.2023.
Ўқилди: 1316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.