Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
10/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон - Кувайт
10/10 21:00 БАА - КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия - Колумбия
11/10 02:00 Эквадор - Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла - Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

Энцо, Рэшфорд, Гарначо - АПЛда трансфер нархи кўтарлиган футболчилар билан танишамиз

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt интернет портали Англия Премьер-лигасида ҳаракат қилаётган футболчилар орасида трансфер нархи ошган футболчилар рўйхатини тақдим этди. Келинг, шу футболчилар билан танишиб чиқамиз.

5) Мартин Эдегор — 20 миллион еврога нархи ошган.

"Арсенал"нинг жорий йилги муваффақиятларида норвегиялик футболчининг ўрни албатта юқори. У АПЛда ҳозиргача 26 та ўйинда 10 та гол уриб, 7 та ассистни амалга оширган. Transfermarkt сайти ҳодимлари 24 ёшли футболчининг қийматини 20 миллион еврога оширишга қарор қилишган. Ҳозирда Эдегор 80 миллион евро туради.

4) Михаило Мудрик - 20 миллион еврога нархи ошган.

"Челси"нинг қишдаги қимматбаҳо харидларидан бири бу украиналик Михаило Мудрик бўлади. 22 ёшли қанот вингернинг трансфери учун "аристократлар" "Шахтёр" ҳисоб рақамига 70 миллион евро ўтказиб беришди. Аммо ҳозирча Мудрикнинг "Челси"да омади келмаяпти. У ҳозиргача АПЛнинг 6 та ўйинида 1 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали Мудрикнинг ҳақиқий баҳосини бирданига 20 миллион еврога ошириб, 40 дан 60 миллион еврога кўтарди.

3) Алехандро Гарначо - 20 миллион еврога нархи ошган.

"Манчестер Юнайтед"нинг бу мавсумдаги ҳақиқий кашфиётига айланган аргентиналик футболчи бу галги Transfermarkt'нинг нархлар янгиланишида анча катта катта ўсишга эришди. У декабрь ойида 5 миллион еврога баҳоланаётган эди, аммо мартда унинг нархи бирданига 20 миллион еврога ошиб, 25 миллионни кўрсатмоқда.

2) Маркус Рэшфорд - 25 миллион еврога нархи ошган.

"МЮ"нинг яна бир футболчиси бу рўйхатга киритилди. Бу - Маркус Рэшфорд. ЖЧ-2022'дан сўнг ўзининг суперформасини тиклаб олган Рэшфорд кетма-кет ўйинларда рақиблар дарвозасига тўп киритди ва бу орқали трансфер суммасини 25 миллион еврога ошириб олди. Ҳозирда Рэш 80 миллионга баҳоланмоқда.

1) Энцо Фернандес - 30 миллион еврога нархи ошган

Аргентина терма жамоаси сафида Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида супер ўйинлар кўрсатган Энцони "Челси" қишдаёқ харид қилишга аҳд қилди ва "Бенфика" ҳисоб рақамига нақд 121 миллион еврони ўтказиб берди. Бу трансфер орқали АПЛнинг энг қиммат футболчисига айланган Энцонинг асл қиймати декабрь ойида 55 миллионни ташкил қилар эди, ҳозир бу сумма 30 миллионга ошиб, 85 миллионни кўрсатиб турибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:58, 16.03.2023.
Ўқилди: 2370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.