Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

ЕЧЛнинг "меҳмондаги гол" қоидаси сабабли классикага айланган ўйинлар: "Барселона", "Челси", "Рома", "Тоттенхэм"...

Баҳо:
+ | -

ЕЧЛнинг плей-офф баҳслари футболдаги энг қизиқ жараёнлардан бири саналади. Мана, иккинчи йилдирки, биз меҳмондаги гол қоидасини четга сурдик. Аммо очиғини айтиш керак, ўша қоида сабаб футбол янада шиддатли ва қизиқ кечарди. Биз мухлисларга эса, айнан шу керак. Қоидани олиб ташлашга бир нечта мантиқий ва қонуний сабаблар бўлган. Бироқ, айрим манбаларга кўра, УЕФА плей-офф босқичларида кўпроқ экстра-таймли баҳслар кўришни хоҳлаган. Бунга сабаб рекламадан келадиган фойдадир.
Қуйида меҳмондаги гол нисбати сабабли ўта қизиқ кечган баҳслар айтиб ўтилади.

"Челси" 1-1 "Барселона" (2009)

Ушбу баҳсни меҳмондаги гол ҳал қилади. Биринчи ўйин нурсиз дуранг билан якунланган бўлса, Лондондаги учрашувда Андреас Иньестанинг голи каталонияликларни финалга олиб чиқади. Албатта, бунинг ҳали жавоби ҳам бор эди...

"Барселона" 2-3 "Челси" (2012)

Юқоридаги воқеадан бир неча йил ўтиб, "Челси" қасос олишга қарор қилади. Лондондаги ўйин 0-1 ҳисобида Гвардиола жамоаси фойдасига ҳал бўлган. "Камп Ноу"да ҳаммаси бошқача бўлди. Ўша пайтда "қутурган" "Барса"ни камтаргина "Челси" доғда қолдиради.

"Барселона" 6-1 "ПСЖ" (2017)

"Барселона" 2017 йилда парижликлар майдонида 4-0 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учрайди. Энг ёмони шуда эдики, Месси бошчилигидаги жамоа меҳмонда бирорта ҳам гол уролмайди. Бу эса жамоага камида 4 та гол уриш мажбуриятини юклайди. Испанияда 3 та гол урилади. Ортидан Кавани ҳисобни қисқартиради. Бу эса "Барса"нинг 1 та гол заруриятини 3 тага чиқаради. Шунга қарамай, ўша 3 та гол ўйиннинг кейинги қисмида амалга оширилади.

"Рома" 4-4 "Барселона" (2018)

"Барселона" доимо мана шундай драмарик вазиятларда яшаган. 2018 йилда "Рома" меҳмонда 4-1 ҳисобида таслим этилади. Рим шаҳрида эса 3-0 ҳисобида ғалабага эришилган. Бир йил олдин кўрсатган жасорати, "Барселона"нинг ўз бошига бало бўлди ва "ПСЖ" ҳолига тушди.

"Манчестер Сити" 4-4 "Тоттенхэм" (2019)

"Шпорлар" ўз уйида Гвардиола жамоасини кичик, 1-0 ҳисобида мағлуб этади. Жавоб ўйини анча драматик кечган. "Этиҳад"да Сон 2 та гол уради. Орадан кўп ўтмай "шаҳарликлар" бунга 3 та жавоб қайтаришади. Бу эса Гвардиола олдига аниқ йўл қўяди: нима қилиб бўлса ҳам дуранг ўйнамаслик ва ютиш. Аммо иккинчи бўлимда Агуэро ва Льорентелар ҳар икки томонни хуранд қилиб, 4-4 ҳисобини вужудга келтиради. Бу эса "Тоттенхэм"ни финалга йўл олганини англатарди.

"Ювентус" 4-4 "Порту" (2021)

Нимчорак финалда "Порту" туринликларни ўз уйида 2-1 ҳисобида мағлуб этади. Италияда ҳам шундай ҳисоб қайд этилгани, экстра-таймларга йўл очганди. 30 дақиқалик вақтда ҳар икки томондан Серхио Оливьера ва Андриан Рабьоларнинг голлари умумий ҳисобни 4-4 га келтирган. Аммо "Порту"нинг 2 рақиб дарвозасига киритган иккита голи, ҳаммасини ҳал қилган ва португалларни кейинги босқичга олиб чиққан.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:00, 17.03.2023.
Ўқилди: 2818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3432]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [2959]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2759]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2650]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2370]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2292]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2284]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1957]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1853]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1676]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик