Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЕЧЛ бош соврини учун кимлар фаворит?

Баҳо:
+1 | -

1. "Манчестер Сити"

Балки, Гвардиола ва унинг жамоаси учун энг катта совринни ютиш вақти келгандир? "Шаҳарликлар" кубок баҳсларидан бирини тарк этган. Агарда АПЛда ҳам омад кулиб боқмаса, у ҳолда ЕЧЛ "Манчестер Сити" учун ягона нажот бўлади. Илк ЕЧЛ титули Гвардиола учун унинг Англиядаги ишини бутунлай бошқа даражага олиб чиқади. 7-0 ҳисобида "Лейпциг" устидан ғалаба, амалдаги Англия чемпионларини "Бавария"га рўбаро қилди. Агарда бу тўсиқ енгиб ўтилса, ярим финалда уларни "Реал" ёки "Челси" жуфтлигидан бири кутиб туради. Аммо шундай мураккаб йўлга эга бўлса ҳам, "Манчестер Сити" бу мавсумдаги энг фаворит жамоа сифатида қайд этилмоқда.

2. "Бавария"

Одатда Бундеслигада яққол фаворит сифатида қайд этиладиган жамоа, бу мавсумда, ички чемпионатда унчалик ҳам яққон пешқадам эмас. Балки, бу ЕЧЛга бўлган катта эътибор оқибатидир. Ҳархолда, шундай ўйлашга ҳаққимиз бор. Негаки, мюнхенликлар "ПСЖ"ни икки ўйин натижасига кўра, 3-0 ҳисобида доғда қолдирган эди. "Бавария"нинг ярим финалга чиқиши учун Пеп Гвардиола синови кутмоқда.

3. "Наполи"

Гуруҳ баҳсларида "Ливерпул"дек рақибдан ўзиб кетиб, ғолиб ҳолда кейинга босқичга чиққан жамоа "Наполи" бўлди. Нимчорак финал баҳсида турнирни ютиш учун 6 даъвогар сифатида кўрилган Спалетти шогирдлари, ҳозир 3 ўринга кўтарилиб олди. "Наполи" А серияда ҳам катта фарқ билан пешқадамликка эга. Бу жамоа ЕЧЛнинг чорак финал босқичида илк бор қатнашмоқда. Эндиликда, бу босқич "Милан"га қарши кечади. Агар бу тўсиқ енгиб ўтилса, "Интер" ва "Бенфика" жуфтлиги ғолиби билан куч синашилади.

4. "Реал"

Нимчоракнинг илк ўйини "Реал"га анча қийин бошланади. Рақиб "Ливерпуль" эди ва бу жамоа 2 та гол фарқи билан "Реал"дан олдинга чиқиб олади. Аммо баҳснинг охирига қадар, испанлар 3 та тўп фарқи билан ғалаба қозонади. Жавоб баҳсида Анчелотти Клоппга мастеркласс намойиш этиб, 1-0 ҳисобида таслим этганди. "Қироллик клуби" учун кейинги рақиб "Челси" бўлади.

5. "Интер"

"Порту" мағлуб этилгани рост. Аммо икки баҳсда ғалаба ўта ғалати усулда қўлга киритилди. Аслини олганда, "аждаҳолар" нимчорак босқичида турнирни ютиш учун 7 ўринда қайд этилганди. Энди эса бу эҳтимол анча ошиб, "Интер"га бешинчи номзод номи насиб этмоқда.

6. "Бенфика"

Бу жамоанинг қаердадир қоқилишини кутишга сабаблар бор. Аммо нимчорак финалда "Брюгге" дарвозасига 7 та гол урган жамоанинг ҳам, паст бўлсада, имкониятлари бўлади. "Интер" "Бенфика" учун кейинги рақиб. Бу португалияликлар учун ўта мураккаб ўйин бўлиши аниқ.

7. "Челси"

Барибир Грэм Поттер Томас Тухель каби бўла олгани йўқ. Аммо "Челси" бундан олдинги босқичнинг биринчи даврасида 1 тўп фарқи билан ютқазаётганди. Ҳозир эса лондонликлар чорак финалда турибди. Бу жамоа учун АПЛдаги кураш мантиқан якунлангани сабабли, "Челси" ҳамма эътиборини ЕЧЛга қаратади. Рақиб "Реал" бўлгани учун ҳам Поттер жамоасининг имкониятлари тушиб кетди.

8. "Милан"

"Милан" "Тоттенхэм"ни қийинчиликсиз енгиб, сўнгги 11 йилда илк марта чорак финалга етиб келди. Жамоани чорак финалда "қутурган" "Наполи" кутиб турибди. Агарда ярим финалга чиқилса, у ҳолда "Бенфика" ёки "Интер"дан бири "россонерри"лар учун рақиб бўлади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 12:19, 18.03.2023.
Ўқилди: 5463 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.