Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

«Daily Sports»: Бир қанча саволларни келтириб чиқарган ўйин

Баҳо:
+1 | -

11 сентябрь куни 2:2 ҳисоби билан якунланган Ўзбекистон-Жанубий Корея ўйинига Корея матбуоти турлича изоҳ бераётганлигини кузатиш мумкин. Айрим нашрлар кучли рақиб билан бўлган сафар ўйинидаги дурангдан рози бўлса, баъзилари эса қўлдан чиқарилган ғалабанинг қиймати ҳақида фикр билдирган.

Жумладан нуфузли “Daily Sports” нашри шундай ёзади: “Марказий Осиёнинг энг кучли терма жамоасига қарши ўйинни осон бўлди дейиш қийин. Терма жамоамиз дастлабки дақиқаларданоқ уларга ташаббусни бериб қўйди. Умидлар ва ноқулайликлар ўртасида қўлга киритилган натижа. Аввало шуни айтиш керакки, сафарда қўлган киритилган бу натижа ёмон эмас. Чунки эсдан чиқармаслик керак, Ўзбекистон аввалги босқичда Японияни сафарда доғда қолдириб, 1-ўринни олган жамоа. Бошқа томондан олиб қаралса эса, ЖЧга чиқишни режалаштирган жамоа учун бу дуранг ҳам қониқарсиз натижадек кўринаверади. Энди сафарда Эрондек жамоага қарши жуда қийин ўйинни кутамиз”.

Бундан ташқари нашр ғалабага қараб кетаётган натижанинг дурангга айланиш сабабларини қидиришга ҳаракат қилган: “Энг биринчи сабаб, бизнингча, ҳали ҳамон Парк Чу Ёнг ва Ли Донг Гук билан боғлиқ. Чой Канг Хи дастлабки дақиқаларданоқ Ли Донг Гукдан ягона ҳужумчи сифатида фойдаланган ҳолда, ҳисоб 2:2 кўринишига келган вазиятда иккинчи бўлимнинг 27-дақиқасида Парк Чу Ёнгни чап қанот ярим ҳимоячиси сифатида майдонга туширди ва қолган 20 дақиқа давомида синовдан ўтказди. Аммо натижа ранжитарли бўлди. Ли Донг Гук асосан Ким Шин Вук билан ҳамкорлик қилган бўлса, Парк Чу Ёнг Ки Соун Юнг ва Ким Бо Кюнг билан бирга ўйнади. Ўйин давомида Ли Донг Гук ва Парк Чу Ёнгнинг бир-бирларига бирон марта тўп оширганлигига гувоҳ бўлмадик. Бир жамоада бўлишса-да бошқача ўйнашди. Бу эса 2:2 ҳисоби қайд этилишида энг муҳим омил бўлди. Кейинги сабаб эса майдон ҳолатида эди. “Пахтакор” стадиони сирпанчиқ ҳолатда бўлиб, сирғаниб йиқилишларни кўп кўрдик. Афсуски, ўйиндан 6 кун аввал Тошкентга йўл олишган бўлса ҳам терма жамоамиз майдонга мослаша олишмади. Олдинда эса бизни Эрон кутиб турибди.

Кейинги омилга тўхталсак: Ли Юн Пё ва Ча Ду Ри каби қанот ҳимоячилари термани тарк этишганига 1 мавсум бўлди. Энди эса терма жамоамизда қанот ҳимояси заиф чизиққа айланмоқда. Ўзбекистонга қарши ўйнаган Парк Жу Хо ва Ко Ё Ханда эса бирлашиб ҳаракат қилиш кузатилмади. Терма жамоада “кўзи пишган” Чой Хё Жин, О Бом Сок, Юн Сок Юнг кабилардан фойдаланилганда натижа сал бошқачароқ бўлармиди. Ҳаттоки қария Ча Ду Рини термага қайтариш керак, деган фикрлар янграмоқда. Иккала голни ҳам рақиб бурчак тўпидан ва айнан Турсуновнинг фаоллиги эвазига киритди. Иккала вазиятда ҳам Турсуновни тўхтатадиган футболчимиз топилмади. Ҳимоядаги бу камчиликлар вақтида тузатилмаса, бу қолган рақибларимиз учун калаванинг учи вазифасини бажариб бериши мумкин”.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:43, 12.09.2012.
Ўқилди: 6295 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.