"Борнмут" яримҳимоячиси Девид Брукс Премьер-лиганинг 28-тури доирасидаги "Астон Вилла"га (0:3) қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. Футболчи Хожкин лимфомаси билан курашди ва 531 кун давомида ўйинларда қатнашмади.
Ташхис 2021 йил октябрь ойида қўйилганди. Ўтган мавсум охирида уэльслик футболчи касалликни енгишга муваффақ бўлганини эълон қилди, жамоа 2022 йилнинг августида янги шартнома таклиф қилиб, уни қўллаб-қувватлади.
Брукс “Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўз фаолиятини асосий қисмини "Шеффилд"да ўтказган. 2018 йилнинг ёзидан буён футболчи "Борнмут"да тўп сурмоқда.