Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига ўйинларида ғалаба қозониш борасида учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Аргентиналик мутахассис Ла Лиганинг 429та учрашувида 260та ғалаба қозонган. У "Депортиво"нинг собиқ бош мураббийи Хавьер Ируретани ортда қолдирди.
Рўйхатда Мигель Муньос (608 учрашувда 323 ғалаба) ва Луис Арагонес (756 учрашувда 344 ғалаба) етакчилик қилмоқда.