Испания чемпионатининг 26-турида "Барселона" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Каталонияликлар учун мазкур ғалаба "эл-класико" тарихидаги расмий ўйинлар доирасидаги 100-ғалаба бўлди. Мадридликлар ҳисобида эса 101 ғалаба мавжуд. Томонлар ўртасидаги 52 ўйинда дуранг қайд этилган.
5 апрель куни ушбу жамоалар Испания кубоги ярим финал босқичи жавоб ўйини доирасида "Камп Ноу"да яна бир марта тўқнаш келишади. Бу ўйин мавсумдаги бешинчи "класико" бўлади.