Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

«Вест Хэм» раҳбарияти Мойес ўрнига янги номзод кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Footmercato хабарига кўра, «Вест Хэм» «Реймс» бош мураббийи Уилл Стиллга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, лондонликлар мутахассис номзодини кейинги мавсум учун ҳисобламоқда.

Стиллнинг таклифни қабул қилиш эҳтимоли катта, чунки у аввалроқ клубга мухлислик қилишини тан олганди.

Ҳозирда «Вест Хэм»ни Дэвид Мойес бошқармоқда. «Болғачилар» Премьер-лигада 26 ўйиндан сўнг 24 очко билан 18-ўринда боряпти.

Вилли Стилл ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Франциянинг «Реймс» клуби бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётганди.

Бунгача у клубда ёрдамчи бўлиб ишлаган. 28-турдан кейин «Реймс» тўққизинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 21:05, 20.03.2023.
Ўқилди: 1422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.