Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Можаро авжига чиқди. «Интер» ҳамда «Ювентус» баҳсида ишлаган ҳакам ва ВАР суҳбати оммага эълон қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

Италия матбуоти «Интер» ҳамда «Ювентус» баҳсидаги муҳим лаҳзани қизғин муҳокама қилишда давом этмоқда.

Меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, Филип Костич ҳал қилувчи голга муаллифлик қилди, аммо самарали ҳужум пайтида Костичнинг шериги Адриен Рабьо қўли билан ҳаракат қилгани айтилди.

Бу мавзу ҳақидаги хабарлар шу қадар кучайдики, ҳакам ва ВАР жамоаси ўртасидаги музокаралар (эпизод бўйича қарор тахминан тўрт дақиқа давом этди) оммага эълон қилиниши мумкин, деб хабар беради Sport Mediaset.

Нашрнинг ёзишича, А Сериядаги ҳакамларни ўйинларга тайинлаш учун масъул бўлган Жанлука Рокки майдондаги ҳакам Даниеле Чиффи ва унинг монитордаги ёрдамчиси Паоло Маззолени томонидан қабул қилинган қарорни жиддий хато деб ҳисобламайди, бироқ у бу ўйинда бригада ишининг умумий сифатидан ҳафсаласи пир бўлди.

Эҳтирослар шиддатини камайтириш учун Рокки Киффи ва Маззолени ўртасидаги суҳбатнинг аудиоёзувини нашр этишни кўриб чиқмоқда.

Эътиборлиси, учрашувнинг кульминацион нуқтаси ҳар бир жамоадан биттадан футболчининг четлатилиши бўлди.

Уч очко жамғарган «Ювентус» турнир жадвалида еттинчи ўринни сақлаб қолди, «Интер» учинчи ўринга тушиб кетди.

Киритилди: 21:18, 20.03.2023.
Ўқилди: 6185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.