"Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттининг келажаги жамоанинг кубок баҳсларидаги ўйинига боғлиқ.
Мадридликлар раҳбарияти Ла Лигада "Барселона"дан 12 очколик фарқни қайтариб олиш деярли имконсизлигини тушунади ва шунинг учун италиялик мураббийдан Испания кубоги ва Чемпионлар лигасида муваффақият қозонишини талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, ҳар иккала турнир финалига чиқиш Анчелоттини истеъфодан қутқариши мумкин. Аммо бунинг учун "Реал" Испания кубоги ярим финалида "Барселона" тўсиғидан ўтиши керак, Чемпионлар Лигасида эса аввалига "Челси"ни, кейин эса "Манчестер Сити" - "Бавария" жуфтлиги ғолиби билан беллашиши керак.