Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЎФА ҳамда ОФК вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон сўнгги йилларда ОФК ҳамда ФИФА миқёсидаги нуфузли мусобақаларни юртимизда ўтказиш юзасидан катта қадамларни ташлади. Бунинг натижасида юртимиз ўтган давр мобайнида турли ёш тоифасидаги қитъа биринчликларига мезбонлик қилди.

Хусусан, 2026 йилда аёллар ўртасидаги Осиё Кубогини қабул қилиш бўйича якуний номзод мамлакатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. Шу муносабат билан Осиё футбол конфедерацияси вакиллари қитъанинг энг нуфузли мусобақасига мезбонлик қилиш имкониятларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва якуний хулосаларни бериш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясида ўтказилган учрашув аввалида мутахассислар юртимизда бўлиб ўтган U-20 Осиё кубогининг юқори савияда ўтганлигини алоҳида эътироф этишди ва бу борада ЎФА вакилларига миннатдорчилик билдиришди. ЎФА ҳамда ОФК ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ишонч ҳамда ҳурмат асосида қурилган эканлигини ва келгусида ОФК тасарруфидаги бир нечта мусобақалар айнан Ўзбекистонда бўлиб ўтиш имкониятлари юқори эканлиги таъкидланди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Осиё футбол конфедерацияси билан яқин ҳамкорликда ўтказилган Осиё кубоги юртимизда байрамона руҳда ўтиб, миллионлаб мухлислар учун унутилмас лаҳзаларни тақдим этганлигини билдирди.

Режага кўра, ОФК ва ЎФА вакиллари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент, Фарғона, Қарши ва Бухородаги мавжуд шароитлар инспекция қилинади. Футбол инфратузилмаси, стадионлар, машғулот майдонлари ҳамда делегациялар жойлашадиган меҳмонхоналардаги қулайликлар ва хизмат сифати, яшаш хоналари ва овқатланиш жойлари ўрганиб чиқилади.

Шунингдек, учрашувда яна бир қанча йўналишлар, хусусан, аёллар футболи ҳақида сўз юритилди. Кейинги йил юртимизда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги U-20 Осиё кубогига тайёргарлик режалари муҳокама қилинди.

Мутасаддиларга режага мувофиқ бажарилиши керак бўлган кейинги вазифалар белгилаб берилди.

Киритилди: 12:06, 21.03.2023.
Ўқилди: 1582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.