Саудия Арабистони чемпионатининг 21-турининг энг яхши голи учун овоз беришда “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ғалаба қозонди.
37 ёшли португалиялик "Абҳа"га қарши ўйинда (2:1) жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирганди.
Умуман олганда, Роналду трансферидан буён янги жамоаси сафида 10 та учрашувда 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.