"Ливерпуль" "Челси" ярим ҳимоячиси Мейсон Маунтни қўлга киритиш учун яхши ҳолатда эканлигига ишонмоқда.
90min нашри хабарига кўра, 24 ёшли футболчининг "кўклар" билан амалдаги шартномаси тугашига бир йилдан сал кўпроқ вақт қолган ва шартномани узайтириш бўйича музокараларга қарамай, томонлар келишувга эриша олишмаяпти.
Маунтга "Ливерпул"дан ташқари "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум “Челси” сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 65 миллион еврога баҳолаган.