"Челси" ҳимоячиси Марк Кукурелья "кўклар"га ўтишидан олдин Энцо Фернандес ҳақида ҳеч нарса билмаганини тан олди.
Январь ойида Фернандес 107 миллион фунт эвазига "Бенфика"дан "Челси"га ўтиб, Премьер-лига тарихида рекорд ўрнатди.
22 ёшли ярим ҳимоячи Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси таркибида ажойиб ўйин кўрсатиб, "кўклар"ни шундай пул тўлашга ишонтирди.
"Мен Аргентинани жаҳон чемпионатида кузатаётган эдим ва менга уларнинг 24-рақамли футболчиси жуда ёқди, бу жуда яхши" - деганимни эслайман.
Мен унинг қаерда ўйнаганини ҳам билмасдим. Унинг ўйинларини мобил телефоним орқали ҳам кўришга мажбур бўлдим", - деди Кукурелья Daily Mail билан суҳбатда.