Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Локомотив» болалар учун футбол майдонини таъмирдан чиқарди

Баҳо:
+ | -1

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган собиқ ТАПОиЧ стадиони «Локомотив» ПФК тасарруфига ўтгани ҳамда ушбу майдондан футбол мактабимиз тарбияланувчилари фойдаланиши ҳақида хабар бергандик.

Мазкур ўйингоҳ кўп йиллар қаровсиз аҳволда қолиб, «Локомотив» тасарруфига ўтганидан сўнг зудлик билан уч босқичли қурилиш-қайта таъмирлаш ишлари режаси ишлаб чиқилди. Бугун қурилиш-қайта таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи ўз якунига етиб, майдон кўркам ҳолатга келтирилди ва болалар учун фойдаланишга топширилди.

Эндиликда ушбу майдон «Локомотив» футбол мактаби учун хизмат қилади ҳамда тарбияланувчиларимиз шу ерда машғулот олиб бориб, бўлажак ўйинларга ҳозирлик кўришади.

Айтиб ўтганимиздек, стадионда қурилиш ва қайта таъмирлаш уч босқичли тизимда олиб борилмоқда. Биринчи босқич - стандарт ўлчамдаги майдон, мураббийлар учун мажлислар хонаси, ҳакамлар ҳамда футболчилар кийим алмаштириш хоналари барпо этилиб фойдаланишга топширилди.

Қурилишнинг иккинчи босқичида мухлислар учун трибуна қад кўтаради ҳамда яна бир сунъий майдон фойдаланишга топширилади. Учинчи босқичда эса жамоамиз тарбияланаувчилари учун меҳмонхона барпо этилади.

Ўйламизки, бу майдонда шуғулланадиган ёшлардан келажакда «Локо» юлдузлари етишиб чиқади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 08:41, 23.03.2023.
Ўқилди: 1613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик