Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Андижон» -«Локомотив». Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Олий лига жамоалари Ўзбекистон миллий чемпионатининг 19-тур ўйинларини давом эттиришади. Мазкур турда "Локомотив" жамоаси сафарда "Андижон" клуби меҳмони бўлади. Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро 14-ўйинидир. Шу кунгача томонлар Олий лигада бир-бири билан 13 марта куч синашишган. 2005 йилги мавсумда андижонликлар, ўтган йили "Локомотив" 1-лигада тўп сургани боис жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйинлар сони нисбатан камроқ. Ўтказилган ўйинлардан 6тасида темирйўлчилар ғалаба қозонган бўлса, 4 учрашувда "Андижон" 3 очко эгасига айланган. Яна уч ўйинда томонлар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатида устунлик "Локомотив" томонида – 20:17.

Дарвоқе, темирйўлчилар Олий лигадаги илк мавсумидаёқ "Андижон"ни икки бор мағлуб этган. Жамоа тарихидаги энг омадсиз мавсумлардан бири – 2007 йилда эса бунинг акси кузатилган эди. Бугунги ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим саналади Агар учрашувда темирйўлчилар ғалаба қозонишса, жамоа пешқадамлар сафига қўшилади. Шундай ҳолат Абдураимов шогирдлари билан кузатилса, "Андижон" турнир жадвалида ўз мавқеини бироз ўнглаши мумкин.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи – бу грузиялик легионер Леван Мдивнишвили бўлиб турибди. У ўзаро ўйинларда 3та гол киритган. М.Идиатуллин, Ғ.Ҳалимтоев, Б.Ҳамидуллаев, Эвертонлар эса "Локомотив" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйинларда иккитадан тўпга муаллифлик қилишган. Мана шу ўйинчилар орасида бугун майдонга тушиш имконияти фақат Мдивнишвилида бор. Бироқ, умид қиламизки у натижасини ижобий томонга ўзгартира олмайди.

2004 йил
"Андижон" – "Локомотив" – 1:5 (1:4)."Наврўз" стадиони.3000томошабин.
Ҳакам:Н.Лутфуллин – 8,8
Голлар:С.Акбаров (10-пен., 0-1), О.Усмонхўжаев (27, 0-2), Ш.Юсупов (31-пен., 1-2), М.Идиатуллин (35, 1-3), М.Идиатуллин (36, 1-4), В.Холбоев (79, 1-5)

"Локомотив" – "Андижон" – 3:2 (1:2)."ЖАР"стадиони.2000томошабин.
Ҳакам:А.Попов – 8,5
Голлар:Ф.Хабибуллин (23, 0-1), С.Акбаров (33, 1-1), Т.Ҳамидов (45+1, 1-2), Ғ.Ҳалимтоев (53, 2-2), Ш.Рахмонқулов (86, 3-2)
Амалга оширилмаган пенальти:С.Акбаров (35-дарвозабон, "Локомотив")

2006 йил
"Андижон" – "Локомотив" – 5:0 (3:0)."Баркамол авлод"стадиони. 5000томошабин.
Ҳакам:С.Зайлобиддинов – 8,3
Голлар:Б.Ҳайдаров (5, 1-0), А.Поваляев (12-автогол, 2-0), У.Исоқов (32, 3-0), Б.Ҳамидуллаев (62, 4-0), Ҳ.Ҳошимов (84, 5-0)

"Локомотив" – "Андижон" – 2:0 (1:0)."ЖАР"стадиони. 850 томошабин.
Ҳакам:М.Исмоилов– 8,6
Голлар:Эвертон Кавальканте (40-пен., 1-0), Ғ.Ҳалимтоев (85, 2-0)

2007 йил. Ўзбекистон XVIмиллий чемпионати
"Андижон" – "Локомотив" – 1:0 (0:0)."Баркамол авлод"стадиони. 8000томошабин.
Ҳакам:А.Жалилов – 7,5
Гол:С.Ибодуллаев (75, 1-0)

"Локомотив" – "Андижон" – 0:1 (0:1)."ЖАР"стадиони. 2000томошабин.
Ҳакам: Ж. Холмуродов– 7,8
Гол:Д.Ҳамидуллаев (25, 0-1)

2008 йил
"Локомотив" – "Андижон" – 2:0 (0:0).ТТЙМИ стадиони. 4312томошабин.
Ҳакам:Р.Саидов – 8,8
Голлар:И.Хазигалиев (54, 1-0), Т.Васильев (80, 2-0)

"Андижон" – "Локомотив" – 2:2 (0:1)."Баркамол авлод"стадиони. 8684томошабин.
Ҳакам: Ж.Холмуродов– 9,2
Голлар:Эвертон (16, 0-1), Л.Мдивнишвили (56, 1-1), Л.Мдивнишвили (72, 2-1), А.Нсофор (78-автогол, 2-2)

2009 йил
"Андижон" – "Локомотив" – 0:1(0:0)."Баркамол авлод"стадиони.17431томошабин.
Ҳакам:Р.Эрматов – 9,6
Гол:И.Рахимов (51)

"Локомотив" – "Андижон" – 2:2 (2:0).ТТЙМИ стадиони.892 томошабин.
Ҳакам:В.Цейтлин – 9,4
Голлар:Р.Р.Аъзамов (4), К.Махарадзе (16) – Л.Мдивнишвили (67), А.Жўрабоев (85).

2010 йил
"Андижон" –"Локомотив" – 2:0(2:0)."Баркамол авлод" стадиони. 9623томошабин.
Ҳакам:А.Хотамов – 8,2
Голлар:А.Азизов (31), Б.Ҳамидуллаев(37)
Четлатиш:А.Никитенко ("Андижон", 57).

"Локомотив" – "Андижон" – 2:0 (1:0).ТТЙМИ стадиони, 4123 томошабин.
Ҳакам:В.Агишев – 8,6
Голлар:С.Абдуллаев (27), А.Аллабердиев (85).

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 14:51, 14.09.2012.
Ўқилди: 4074 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.