Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Чемпионлик учун кураш кескин тус олди

Баҳо:
+ | -

Кеча "Бунёдкор" Олмалиқда мағлубиятга учраганидан кейин уни таъқиб қилаётган "Пахтакор", "Насаф" ва "Шўртан" бугун ўз ҳисобига 3 очкони қўшиб, чемпионлик учун яхши имконият ҳосил қилишга ҳаракат қилишди. "Пахтакор" бу вазифани яхшигина уддалади. Қашқадарё вилояти жамоалари эса ўзаро Қаршида тўқнаш келишгани учун улардан бири (ёки ҳар иккаласи) очко йўқотиши турган гап эди. Бу тўқнашувда "Шўртан" жабрланувчи вазифасини ўтади.

Лекин "Насаф" ўз майдонида ғалабани осонликча қўлга киритмади. Биринчи бўлимда чемпионат  тўпурарларидан бири Владимир Шишелов ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ғузорликларнинг ярим ҳимоячилари Вадим Афонин ва Лазиз Убайдуллаевларнинг комбинациясидан сўнг Таран дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Мурод Зуҳуровнинг оёқлари орасидан ўтказиб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўйиннинг 70-дақиқасида Бошкович жарима зарбаси йўллаганидан кейин Михаил Наумов тўпни қайтарганди, Фозил Мусаев эса ундан қайтган тўпни дарвозага йўллади.

Қолган дақиқаларда "Шўртан" ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилди. Аммо Равшан Эрматовнинг финал ҳуштаги янграгунча ғузорликлар бошқа тўп кирита олишмади.

Шундай қилиб, "Насаф" муҳим ғалабага эришди ва "Пахтакор" билан биргаликда очколарини сонини 38тага етказиб олди. Унда бу жамоалар "Бунёдкор"дан 1 очко ортда қолишмоқда.

Олий лига. 19-тур
"НАСАФ" - "ШЎРТАН" - 2:1
Голлар: Владимир Шишелов (31), Фозил Мусаев (70) — Игорь Таран (56)
Огоҳлантиришлар:
"Насаф": М.Зуҳуров, Б.Қораев, К.Тўраев, Ш.Раимқулов, А.Юсупов, А.Геворкян, Ф.Мусаев, Э.Бойдуллаев, А.Петрович, И.Юнусов, В.Шишелов (И.Бошкович 54)
"Шўртан": М.Наумов, А.Алиқулов, С.Таина, И.Таран, Л.Убайдуллаев, В.Афонин, В.Понамарёв, А.Мерзляков, Ҳ.Каримов, Б.Қодирқулов, Ф.Тожиев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:19, 14.09.2012.
Ўқилди: 4665 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.