Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Алексей Евстафеев: «Муҳими, уч очкони қўлга киритдик»

Баҳо:
+ | -

Про-лига 2-тури доирасида бўлиб ўтган “Ғиждувон” — “Шўртан” учрашувидан (1:2) сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алексей Евстафеев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Энг асосийси уч очкони қўлга киритдик. Қийин ўйин бўлди. Ҳимояланишда ҳам хатоларга йўл қўйдик. Ростини айтсам, пенальтини амалга оширишда катта босим бўлади. Иккита пенальтидан фойдалана олмадик. Нима учун бундай бўлганига ўзим ҳам ҳайронман.

Хўш, рақиб ўз уйида ўйнади. Улар яхши ҳаракат қилишди ва қарши ҳужумда гол уришга эришишди. Учрашув охирида бизга омад кулиб боқди. Беллашув сўнггида биз иккинчи голимизни киритдик ва ғалаба қозондик. “Ғиждувон”га қарши беллашув осон бўлмаслигини билар эдик ва шунга тайёрланган эдик.

Про-лигада биринчи бор мураббий бўлиб ишлаяпман. Бу беллашув Про-лигада мусобақасида бизнинг иккинчи ўйинимиз. Хўш, мен барча жамоалар ҳақида гапира олмайман, чунки мен фақат “Қўқон” жамоасини ўйинини кўрдим, яхши жамоа. Уларда футболчилар танлови бор. Самарқанд ва “Машъал”нинг ҳам ўйинларини кўрдим. Бу иккита жамоада ҳам яхши футболчилар  жамланган. Қолганлари тўғрисида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман", — деди Евстафеев.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 09:41, 24.03.2023.
Ўқилди: 1410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4448]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3653]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3456]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2651]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2255]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2209]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2176]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2112]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1872]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик