Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Равшан Эрматов: «Россиянинг CAFA чемпионатида иштирок этиши, турнирга бўлган қизиқишни оширади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти рус матбуотига берган интервьюсида Россия терма жамоасининг Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) чемпионатида иштирок этишига ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Биринчидан, CAFA миллий терма жамоалар ўртасида илк чемпионатни ўтказишдан манфаатдор.

Иккинчидан, агар тарихга қарайдиган бўлсак, Россиянинг «Спартак», «Зенит», «Динамо», «Торпедо» каби клублари «Пахтакор», «Помир» ва Марказий Осиёнинг бошқа жамоалари билан ўйинларда иштирок этишган. Бу эса мухлислар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлган. Албатта, агар Россия турнирда иштирок этса, шубҳасиз, ишқибозлар ўртасидаги турнирга бўлган қизиқишни ортади. Чунки Россия нафақат Европада, балки жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга бўлган ҳисобланади. Шу боис, бу қизиқарли бўлади», — деди Равшан Эрматов.

Маълумот ўрнида. Миллий терма жамоалар ўртасидаги Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) турнири 9—21 июнь кунлари бўлиб ўтади. Унда ташкилотга аъзо давлатларнинг барчаси: Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон иштирок этади. Шунингдек, Россия терма жамоаси меҳмон сифатида таклиф этилган. Сўнгги, саккизинчи терма жамоа номи эса кейинроқ маълум қилинади.

Турнирда 8 та жамоа икки гуруҳга бўлиниб, иштирок этади. Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финалда тўқнаш келади. Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар эса учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.

Манба: tass.ru
Киритилди: 15:10, 24.03.2023.
Ўқилди: 4602 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.