Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Усмон Тошев: «Бошқа жамоалар ҳам кучаймоқда»

Баҳо:
+ | -

Воҳа дербисидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев иштирок этди.

- Кутганимиздек, ўйин жуда қийин кечди. Дербига хос ўйин бўлди. Энг асосийси, биз ғалаба қозонишни уддаладик.

- Чап қанот ўнг қанотга нисбатан фаолроқ ўйнади. Кўпроқ ҳужумлар шу томондан амалга оширилди. Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими?
- Бу ҳақда алоҳида кўрсатма бермагандим.

- Ўйин тезкор руҳда давом этаётганда, сиз оғир ўйин кўрсатадиган Бошковични туширдингиз?
- Шишелов енгил жароҳат олгани учун бунга мажбур бўлдим. Лекин у ишончни оқлади. У тепган жарима зарбасидан кейин ҳисобга олдинга чиқиб олдик. У муҳим голга ўз ҳиссасини қўшди.

- Андрей Переплёткинс ўйинга тайёр эмасдими, ёки унинг ўйини сизнинг тактикангизга тушмаяптими?
- "Шўртан"га қарши баҳсда тўпни кўпроқ назорат қилиб турадиган Илҳом Юнусовни туширишга қарор қилдим. Переплёткинс бугунги тактикамга тўғри келмасди.

- Биринчи бўлимда Алишер Юсуповни мажбурий тарзда ўзгартирдингиз. Бунинг тактикангизга таъсири бўлдими?
- Йўқ!

- Авваллари ўз майдонимиздаги ўйинларда ишончли тарзда баҳсни кузатардик. Ҳозир қандайдир хавотир билан кузатмоқдамиз. Сиз "Насаф"га янгича тактика олиб кирмоқчимисиз?
- Рақибга қараб тактика танлаймиз. Ўйинни хавотир ва ҳаяжонда кузатиш фойдали. Қолаверса қолган жамоалар ҳам кучаймоқда.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 23:33, 14.09.2012.
Ўқилди: 4195 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик