Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Навбаҳор» ҳам чўкмоқда...

Баҳо:
+ | -

Кеча олий лигамизда 19-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Биз бор эътиборимизни Самарқандга қаратгандик.

Кўҳна шаҳардаги ўйингоҳда "Динамо" "Навбаҳор"ни қабул қилган учрашувда мезбонлар "лочинлар"га умуман ўйнаш имконини бермаганини айтиш керак. Ачинарлиси шундаки, "Навбаҳор" биринчи бўлимда Андрей Мельничук дарвозаси томон бирорта зарба ҳам беролмади. Наҳотки, шунчаликка борилган бўлса?

Дастлабки гол пенальтидан киритилди. Бу вазиятда Жаҳонгир Меҳмонов тўпни очиқчасига қўли билан ўйнаганди. Кечаги учрашувда ҳакамларга умуман эътироз йўқ. Олдинги ўйинларда ҳамма ҳакамлар мағлубиятларга сабабчи бўлмоқда, деяётганди. Эндичи? Сабаб нима?

Биринчи бўлимда "Динамо" ўз мақсадига етиб, Ботир Носиров дарвозасини икки бор ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда вакилларимиз бироз жонлангандек бўлишди. Аммо вазиятлар у қадар хавфли чиқмади. Биргина Абдураззоқ Жўраевнинг қайчи услубидаги зарбаси эсда қоларли бўлди.

Буёғига нима бўлади? Кейинги турда (22 сентябрь) "Олмалиқ" билан Косонсойда учрашамиз. "Олмалиқ"ни ҳам кўрдик, "Бунёдкор"га қарши қандай ўйнаганини! Бу дегани "Олмалиқ" бизни янчиб ташлашга қодир деганидир.

Кўпчилик клуб раҳбариятининг истеъфосини сўрамоқда, шу жумладан мураббийларнинг ҳам. Агар мақсад биринчи лигага тушиш бўлса буларни алмаштиришдан фойда йўқ. Янгиси келиб ҳам ҳеч нарсага эриша олмайди. Агар мақсад лигада қолиш бўлса зудлик билан "тозалаш" қилиш лозим. Балки Усмон Асқаралиевни қайтариш керакдир?

«Динамо» (Самарқанд) – «Навбаҳор» (Наманган) 2:0
Голлар: И.Нагаев, 11, С.Мустафоев 45
«Динамо»: Андрей Мельничук, Андрей Ерохин, Виталий Почуев, Жамол Отақулов, Дилявер Абибуллаев, Суннатилла Мамадалиев, Салим Мустафоев, Иван Нагаев, Сирожиддин Сайфиев (Омад Тайлоқов 84), Илҳом Бойдедаев, Рўзим Аҳмедов
«Навбаҳор»: Ботир Носиров, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Виталий Панасюк, Собир Ҳамидов, Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев (Николай Риндюк 67), Рустам Боқиев, Темур Султонов, Азим Аҳмедов (Абдумалик Абдуллаев 41), Абдураззоқ Жўраев (Аъзам Алиев 81), Жаҳонгир Меҳмонов.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 09:18, 15.09.2012.
Ўқилди: 4215 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.