Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Карло Анчелотти: «ПСЖ» чемпионлар Лигасига тайёр»

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ»клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Франция чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Тулуза»га қарши учрашувдан кейин жамоасининг келажакдаги ўйинлари борасида ҳам гапириб ўтди.

«Бизга ўйда қозониладиган биринчи ғалаба жуда зарур эди. Биз жуда яхши футбол намойиш этдик. Аммо «Тулуза»ни мағлуб этиш осон бўлгани йўқ. Рақиб ҳужумкор ва анча яхши ташкил қилинган футбол кўрсата олди. Биз орқа чизиқда ҳа яхши ўйнадик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлдик».

«Ўйлайманки биз чемпионлар Лигасида иштирок этишга тайёрмиз. Чемпионатда қўлга киритилган бу икки ғалаба еврокубокларда муваффақиятли иштирокимиз учун жуда зарур эди», дейди Анчелотти клуб расмий сайтига берган интервьюси чоғида.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Европа чемпионлар Лигасининг дастлабки учрашувини Киевнинг «Динамо» жамоасига қарши ўтказади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 11:12, 15.09.2012.
Ўқилди: 4291 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.