Кириш Регистрация
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити

Азамат Абдураимов: «Жамоамдан бундай ўйинни кутмагандим»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисми "Андижон" клубининг янги бош мураббийи Азамат Абдураимов билан давом эттирилди.

"Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Шу боис жамоамдан бундай ўйинни кутмагандим. Албатта, "Локомотив" яхши жамоа ва таркибида етакчилар ижрочилар кўп. Қолаверса, темирйўлчилар медаллар учун курашишмоқда".

"Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди. Аммо бундан фойдалана олмадик. Учрашув тақдирини эса битта гол ҳал қилди. Ҳимояда йўл қўйган хатоимиз туфайли дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Бугун ҳужумчиларимиз яхши ўйин кўрсата олишмади. Бундан ташқари ярим ҳимоячилар ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйишди."

"Қайси чизиқ вакилларига эътироз? Нимадан кўнглим тўлмади? Футболчиларга қанотлардан ҳужумлар ташкил этишни айтгандим. Лекин улар кўрсатмаларимни бажара олишмади. Шу боис мағлубиятга учрадик. Ўйинни кўриб камчиликларимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Олдимизда "Пахтакор" ва "Нефтчи"га қарши янада қийин ўйинлар бор. Бугунги мағлубиятни унутган ҳолда энди кейинги учрашувларга пухта тайёргарлик кўрамиз", дея Абдураимовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Локомотив" расмий сайти.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 13:21, 15.09.2012.
Ўқилди: 4607 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.