“Галатасарой” ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло фаолиятини муросасиз рақиб “шерлар” – Истанбулнинг “Фенербахче” жамоасида давом эттириши мумкин бўлганини айтди. “Галатасарой” италиялик футболчи учун курашда рақибидан олдинда бўлгани ҳал қилувчи омил бўлди.
"Фенербахче" менга қизиқиш билдиргани рост, лекин мен уларни рад этдим - "Галатасарой" аввалроқ таклиф қилган эди, мен уларга ваъда бергандим", - деди Дзаньоло.
Туркия чемпионатининг жорий мавсумида “Галатасарой” ва “Фенербахче” чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.