Ироқлик спорт журналисти Али Исмоил Россия ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кутганлари ҳақида гапирди.
- Ўйиндан нимани кутяпсиз?
«Жуда қийин ўйин бўлади. Албатта, Россия термасига осонроқ бўлади, у узоқ вақтдан бери илк бор ўз мухлислари қаршисида ўйнайди ва ғалаба қозонишни хоҳлайди.
Биз учун бу ўзимизни кўрсатиш учун қўшимча мотивация. Мен ҳақиқатан ҳам Ироқ термаси мағлуб бўлмайди, деб ўйлайман».
- Россия терма жамоасидан кимнидир биласизми?
«Афсуски, Россия терма жамоасидан ҳеч кимни танимайман. Мен Европа футболини кузатиб бораман, Россия терма жамоаси футболчилари ўз чемпионатида ўйнашади. Авваллари Россия терма жамоаси футболчиларини кўп кўрардим. Аршавин, Жирков, Черишевни яхши эслайман»
- Ироқ терма жамоасида кимларни алоҳида кўрсатган бўлардингиз?
«Бизда жуда кучли ўйинчилар етарли, Зидан Иқбол «Манчестер Юнайтед»да ўйнайди, унинг истиқболи бор.
Шунингдек, Али Ал-Ҳамадий, Айман Ҳусайн, Иброҳим Баиш ва Амжад Атванни ажратиб кўрсатган бўлардим. «Рубин»дан Али Аднан ҳақида аллақачон биласиз», - дейди Исмоил.