Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Вакилларимиз апрель ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичида доирасида Иордания, Тимор Лесте ва Бутан жамоаларига қарши учрашув ўтказади.

ЎФА раҳбарияти жамоанинг машғулотларига бориб, бош мураббий Мидори Ҳонда билан футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашди. Аёллар термаси олдига ҳам катта вазифалар белгиланганини айтиб, бу йўлда ЎФА томонидан барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилди. Футболчилар билан суҳбатда жамоавий аҳиллик ва бирдамлик кўрсатган ҳолда Олимпиада ҳамда Жаҳон чемпионати йўлида тинмай меҳнат қилиш кераклиги айтилди. Учрашув якунида Равшан Ирматов бўлажак ўйинларда жамоага омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз иштирокидаги Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичи «А» гуруҳидан ўрин учрашувлар Ўзбекистонда ўтказилади. Баҳслар 5, 8 ҳамда 11 апрель кунлари бўлиб ўтади.

5 апрель | 17:00
Ўзбекистон - Бутан
«Пахтакор»

8 апрель | 17:00
Тимор Лесте - Ўзбекистон
«Пахтакор»

11 апрель | 17:00
Ўзбекистон - Иордания
«Пахтакор»

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:44, 26.03.2023.
Ўқилди: 1256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.