Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичини “Андижон-SGS” Тошкентдаги ўйин билан бошлайди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи барча жамоа номи маълум бўлди. Саралашда иштирок этган саккиз жамоа ичидан “Жиззах” ҳамда “Олимпия” гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гуруҳ босқичи 2-апрел кунги ўйин билан старт олади. Шу куни “Андижон-SGS” ўз майдонида “Жиззах”ни қабул қилиши керак. Хабарингиз бор, Андижондаги “Бобур арена”да таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Қўшимчасига, “Андижон-SGS” Испанияда ташкил этилаётган халқаро мусобақада иштирок этиш учун 3-апрел тонгда Тошкент орқали сафарга йўл олади. Шуларни инобатга олган ҳолда “Андижон-SGS” гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувини Тошкентдаги “Чиғатой” стадионида ўтказади.

“Андижон-SGS” — “Жиззах” ўйини 16:30 да старт олади. 4-апрел куни эса “А” гуруҳининг иккинчи ўйинида ОКМК Бухорода “Ғиждувон” меҳмони бўлади. Беллашув 18:20 да бошланади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 19:37, 26.03.2023.
Ўқилди: 1453 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик