"КПР" ҳимоячиси Антон Фердинанд Англия чемпионати 4-турида "Челси"га қарши ўйин олдидан (0:0) "кўк"лар сардори Жон Террига қўл бермади.
Бундан ташқари Фердинанд "Челси" ҳимоячиси Эшли Коул билан ҳам қўл бериб кўришишни истамади, дея хабар беради The Guardian.
Қўшимча қиламиз, "КПР" мухлислари Терри ва Коулга нисбатан ҳуштакбозлик қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, 2011/12 мавсумнинг бир ўйинида Терри ва Антон Фердинанд ўртасида келишмовчилик келиб чиққан эди, натижада "КПР" футболчиси "Челси" сардорини ирқчилик қилганликда айблаган эди.













