Кеча ЎзПФЛ матбуот хизмати "Сурхон"ни огоҳлантириш билан чиқди. Унга кўра, агарда клуб 29 март кунига қадар футболчилар олдидаги қарзини ёпмаса, Про-лигага тушириб юборилиши мумкин. Клуб бу борада расмий муносабат билан чиқди.
"ЎзПФЛнинг 2023 йил 25 мартдаги 01/107-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 январдаги "ПФК Сурхон" маъсулиятли чекланган жамияти устав фондидаги давлат улуши "FC Surkhan" маъсулиятли чекланган жамиятига сотиш тўғрисида"ги 4-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоят ҳокимлиги зиммасига ўтган даврдаги фаолияти юзасидан аудит ўтказилган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор ижросини бажаришга киришган ва "Сурхон" ФКнинг молиявий-хўжалик фаолияти ўрганилди. Жорий йил давомида клуб қарзларнинг катта қисмини ёпиш бўйича катта ишларни амалга оширилди.
“Сурхон” Профессионал футбол клуби ўз тарихида янги саҳифа очиш ва мамлакатнинг олий дивизионида ўйнаш учун барча асосларга эга. Айни пайтда, "Сурхон" раҳбарияти клубнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, ҳамда Термиздаги стадионни реконструкция қилишни ўз зиммаларига олишди.
Янги раҳбариятнинг мақсади – Термиздаги стадионнинг реконструкция ишларини қилиш, Термиз шаҳрида футбол академияси, шунингдек, қароргоҳни қуриш. Сурхондарё вилоятида ёшлар футболини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда “Сурхон” ПФК асосий жамоасига тарбияланувчиларни фаол жалб этиш", — дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.