Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени аввалроқ сардорлик боғичи берилмаган ҳужумчи Антуан Гризманнинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Айни дамда французлар сардори Килиан Мбаппе ҳисобланади.
"Грисманн жамоамизга кўп нарса беради, у кийиниш хонасида етакчилардан бири", - дея Тчуаменидан иқтибос келтиради Atletico universe.
Бугун, 27 март куни Франция терма жамоаси Евро-2024 саралаши доирасида Ирландия билан меҳмонда майдонга тушади.