Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"МЮ"нинг қаҳрамонлигини эслаймиз. Авиаҳалокатдан кейин клуб қандай қилиб ўз обрўсини сақлаб қола олган?

Баҳо:
+ | -

 Инглиз клублари 1990/1991 йилги мавсумда Европа кубоги финалида Белгиянинг Эйсел стадионида бўлиб ўтган "Ливерпуль" ва "Ювентус" ўртасидаги фожиадан сўнг Европа мусобақаларидан бир муддатга четлатилган эди. 39 мухлиснинг (асосан италиялик) ўлими туфайли Англия жамоаларини беш йилга Европа турнирларидан четлаштиришга қарор қилинди, гарчи фожиа нафақат Ливерпуль мухлисларининг айби билан содир бўлган (қизиллар олти йилга тўлиқ мусобақадан четлаштирилган).

1990/1991 йилги мавсумда УЕФА кубогида турнирни тезда тарк этган инглиз жамоаларидан “Астон Вилла”, Кубок эгалари кубогида эса МЮ ўйнади. Фергюсон 1990 йилда лигадаги натижалари туфайли истеъфога чиқарилишига яқин қолганди, аммо Англия кубоги финалида "Кристал Пелас" устидан қозонилган ғалаба уни қутқариб қолди. Шотландиялик устидан босим пасайгач, у Европа кубоги учун юришни бошлади. Улар нисбатан осон рақибларга эга бўлишди: Венгрия “Печ”, Уельснинг “Рехем”, Франциянинг "Монпелье"си ва Польшанинг "Легия"си. Саккизта ўйинда “Манчестер Юнайтед” 15 та гол урди ва атиги 3 та гол ўтказиб юборди.

"Барса"нинг ҳал қилувчи ўйингача бўлган йўли анча қийин бўлди: агар дастлабки икки рақиб - Туркиянинг "Трабзонспор"и ва Исландияниен “Фрам”и ўзига хос муаммо туғдирмаган бўлса, кўк-анорранглилар Киевнинг "Динамо"си (1/4да) ва Италиянинг "Ювентус"лари билан тўқнаш келишди. Аммо Йохан Кройфф шогирдлари қаршиликни синдира олди ва финалга чиқди. Испаниянинг янги чемпиони унвони ҳам "Барса"га ижобий ҳис-туйғуларни қўшди: улар "Реал Мадрид"дан олдинда мавсумни якунлаб, беш йил ичида биринчи марта биринчи поғонага кўтарилишди.

Ҳужумчи Христо Стоичков жароҳат олганига қарамай, “Барселона” Нидерландиянинг Роттердам шаҳридаги “Де Куйп” стадионида бўлиб ўтадиган финалга деярли оптимал формада яқинлашди: майдонда Рональд Куман, Хулио Салинас ва Микаел Лаудруп порлаши мумкин эди. Аммо Фергюсоннинг биринчи афсонавий таркиби “Манчестер Юнайтед”да шакллана бошлаганди. “Қизил иблислар” финалга Стив Брюс, Гари Паллистер, Пол Инс, Браян Робсон, Ли Шарп ва Марк Хьюз билан етиб келди.

"Манчестер Юнайтед" футболчиларидан бири - Марк Хьюз учун "Барселона" билан учрашув ўзгача бўлди. Уельслик форвард 1986 йилда Каталония клубида ёмон мавсумни бошдан кечирди. 1986/1987 йилги чемпионатда у 28 ўйин ўтказиб, бор-йўғи тўртта гол урди, гарчи жамоада инглиз Гари Линекер ўйнаган ва ўша пайтда Англиялик мураббий Терри Венаблес ҳам "Барса"ни бошқарган. Хьюз раҳбариятнинг ҳафсаласи пир қилди, кейинги йили уни "Бавария"га ижарага беришди, бир мавсумдан сўнг эса уни 1,8 миллион фунт эвазига "Юнайтед"га қайтаришга қарор қилишди. Шундай қилиб, ҳужумчида ҳал қилувчи ўйинда исботлаш учун нимадир бор эди.

Финалнинг биринчи ярмида ҳисоб очилмади. Ўйин мўътадил суръатда, кўп тўхталишларсиз ва томошабинларни зериктирмасдан давом этди. Бунда Куман ярим ҳимоячиси сифатида 3-5-2 схемасида ўйнаган "Барса"нинг прагматизми катта рол ўйнади.

Ҳисоб 67-дақиқада очилди. Гол муаллифи Марк Хьюз бўлди. "Манчестер Юнайтед" сардори Браян Робсоннинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини англиялик ҳимоячи Стив Брюс боши билан дарвозага йўллади. Хьюз тўпни дарвоза чизиғидан йўналишинии ўзгартирди. Бир мунча вақт бу гол муаллифлик ҳақида тортишувларга сабаб бўлди, ҳатто Маркнинг ўзи ҳам урилган голни Брюс урди деб ўйлади. Аммо Хьюзнинг номи расмий протоколда абадий қолди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Хьюз испанлар дарвозабони Карлес Бускетсдан (Серхионинг отаси, "Барса"нинг бошқа афсонаси) илдамроқ ҳаракат қилди ва ўткир бурчакдан зарба бериб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

"Барселона" учрашув натижасини ўзгартиришга ҳаракат қилди - Рональд Куман асосий қуролини ишга туширди: 79-дақиқада жарима зарбасидан гол урди. Аммо бу ўйинни қайтариш учун етарли бўлмади. “Юнайтед” 1968 йилдан бери илк бор Европа кубоги ғолиблари кубогини қўлга киритди. Ўша мавсумда Бобби Чарльтон, Жорж Бест ва жамоа 1968 йилги Европа кубоги финалида "Бенфика"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:48, 28.03.2023.
Ўқилди: 1935 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.