"Барселона" захира дарвозабони Арнау Тенасни жамоада сақлаб қолмоқчи. Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, гарчи дарвозабоннинг шартномаси жорий мавсум охирида тугаса-да, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти автоматик равишда яна икки йилга узайтириш вариантидан фойдаланиш ниятида.
21 ёшли Тенас ҳали "Барселона"нинг биринчи жамоасида Испания чемпионатида дебют ўйинини ўтказмади, бироқ бошланғич футболчи бўлмаганига қарамай, у кийиниш хонасида катта обрўга эга.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" билан "Камп Ноу"даги ўйиндан сўнг Тенас "қаймоқранглилар" ҳимоячиси Дани Карвахаль билан жанжалашиб қолганди.