Кириш Регистрация

Давид Силванинг кейинги клуби қайси бўлади?

Баҳо:
+ | -

Давид Силванинг "Реал Сосьедад" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Todofichajes нашрига кўра, "Лас-Пальмас" ўз сафида тажрибали ярим ҳимоячини кўрмоқчи. Клуб аллақачон 37 ёшли Силва учун 1+1 шартнома таклифини тайёрламоқда.

"Лас-Пальмас" ҳозирда Сегундада учинчи ўринда бормоқда ва Испания олий дивизионига чиқиши мумкин. Шу билан бирга, клуб Ла Лигага чиқа олмаган тақдирда ҳам Силвага таклиф билан чиқиши мумкин.

2022/2023 йилги мавсумда Давид Силва "Реал Сосьедад" сафида 25 та ўйин ўтказди. Уларда ярим ҳимоячи иккита гол урди ва шерикларига олтита голли узатма берди.

Киритилди: 00:55, 30.03.2023.
Ўқилди: 1254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.