Суперлига 4-туридан ўрин олган “Олимпик” — “Андижон” учрашуви 17:00 да старт олади.
Беллашув 3 апрел куни “Жар” стадионида бўлиб ўтади. Аввалроқ Лига унинг стартини 18:00 га режа қилганди. Бироқ кейинчалик “Спорт” телеканали ўйин вақтини ўзгартириш юзасидан таклиф билан чиқди.
3 апрел куни, шунингдек, пойтахтимизда хоккей бўйича Қозоғистон Про лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Шундан келиб чиқиб, “Спорт” Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси иштирокидаги беллашувни ҳам жонли эфирга олиб чиқишни режа қилган.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўйин вақти масаласида “Олимпик” ва “Андижон” футбол клублари раҳбариятини аввалдан хабардор қилди. Биз хоккей орқали ўзбекистонлик спорт мухлисларига катта қувонч улашаётган “Ҳумо” жамоасига “Номад” билан ўйинда омад ва зафар тилаймиз.