Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
Cоcа-Cола Суперлигаси
«Металлург» — «Нефтчи»
Ўзбекистон Суперлигасининг илк туридан ўрин олган «Металлург» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90-дақиқасида мезбонлар футболчиси Владислав Касминин оёғининг таг қисми билан рақибининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Владислав Касмининга («Металлург») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Сурхон» — «Андижон»
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Сурхон» — «Андижон» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90+9 дақиқасида меҳмонлар футболчиси Рубин Хебай бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рубин Хебайга («Андижон») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Навбаҳор лочинлари» — «Металлург»
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Навбаҳор лочинлари» — «Металлург» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 73-дақиқасида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян рақиб футболчиси Иброҳим Ибрагимовга нисбатан провокацион ҳаракатлар қилган (бу ҳаракати учун С.Бабаян сариқ карточка билан огоҳлантирилган). Бунга жавобан Иброҳимов унинг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Иброҳим Ибрагимовга («Металлург») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима, Самвел Бабаянга («Навбаҳор лочинлари») нисбатан эса жарима интизом чораси қўлланилди.
«Сўғдиёна» — «Олимпик»
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» — «Олимпик» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 26-дақиқасида меҳмонлар вакили Жасур Жалолиддинов рақиб футболчисининг оёқ қисмига тўпсиз вазиятда зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасур Жалолиддиновга («Олимпик») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Металлург» — «Қизилқум»
Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган «Металлург» — «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 42 дақиқасида «Қизилқум» футболчиси Николай Тарасов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Николай Тарасовга («Қизилқум») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Пахтакор» — «Навбаҳор лочинлари»
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Навбаҳор лочинлари» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 68-дақиқасида меҳмон жамоа мухлислари томонидан майдон ва футболчилар томон турли буюмлар улоқтирилган. «Пахтакор» футболчиси Шаҳзод Азмиддинов эса рақиб мухлисларига жавобан улар томон тош улоқтирган.
Шунингдек, учрашувнинг 78-дақиқасида меҳмонлар вакили Даврон Ҳошимов рақиб футболчиси бошининг орқа қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шаҳзод Азмиддиновга («Пахтакор») нисбатан жарима интизом чораси, Даврон Ҳошимовга нисбатан эса 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
Мухлислар хатти-ҳаракати учун «Навбаҳор лочинлари» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Про лига
«Арал» — «Андижон СГС»
Про лиганинг 2-туридан ўрин олган «Арал» ва «Андижон СГС» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90+8-дақиқасида меҳмонлар вакили Файзулло Нурмуҳаммадов рақибига кўкрак қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Файзулло Нурмуҳаммадовга («Андижон СГС») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Қўқон-1912» — «Машъал»
Про лиганинг 2-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Машъал» жамоалари ўртасидаги баҳснинг 73-дақиқасида меҳмонлар вакили Шота Гвазава рақиб футболчисининг тўпиқ қисмини қасддан босгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шота Гвазавага («Машъал») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
U-21 чемпионати
«Пахтакор U-21» — «Олимпик U-21»
U-21 чемпионатининг 1-тури доирасидаги «Пахтакор U-21» — «Олимпик U-21» учрашувининг 86-дақиқасида меҳмон жамоа футболчилари Дилшод Юлдашев, Аҳмадулло Муқумжонов ва Муҳаммадали Ғиёсов рақибларига нисбатан қўпол хатти-ҳаракат кўрсатганлари учун майдондан четлаштирилган.
Мезбонлар вакили Сунатилла Поёнов ҳам мазкур воқеада иштирок этган ҳамда рақибига қўл билан зарба берган. Шунингдек, Алишер Мўминов захира ўриндиғини тарк этиб, майдон томон югуриб чиққан ҳамда рақибига қўл қисми билан зарба берган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Олимпик U-21» футболчилари Дилшод Юлдашев, Аҳмадулло Муқумжонов ва Муҳаммадали Ғиёсовга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Пахтакор U-21» вакиллари Сунатилла Поёнов ва Алишер Мўминовга нисбатан эса 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Қизилқум U-21» — «Бухоро U-21»
U-21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Қизилқум U-21» — «Бухоро U-21» учрашувининг 24-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Жавоҳир Рўзиев оёғининг таг қисми билан рақибининг қорин қисмига зарба бергани учун қизил карточка билан жазоланган. Учрашувнинг 53-дақиқасида эса «Қизилқум U-21» вакили Жалолиддин Содиқов ўз жамоадошининг юз қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жавоҳир Рўзиевга («Бухоро U-21») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш, Жалолиддин Содиқовга («Қизилқум U-21») нисбатан эса 2 та ўйинга дисквалификация ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Насаф U-21» — «Турон U-21»
U-21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги «Насаф U-21» — «Турон U-21» учрашувнинг 90+5-дақиқасида учрашув тўхтатилган вақтда меҳмонлар футболчиси Миразиз Махамадалиев ерда ётган рақибига кўрсатган тажовузкор ҳаракати сабабли қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Миразиз Махамадалиевга («Турон U-21») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Олимпик U-21» — «ОКМК U-21»
U-21 чемпионатининг 3-тури доирасидаги «Олимпик U-21» — «ОКМК U-21» учрашувнинг 59-дақиқасида мезбонлар футболчиси Алишер Одилов ҳамда «ОКМК U-21» футболчиси Дилшод Ёқубов агрессив ҳолатда бир-бирига нисбатан тажовузкор ҳаракатлар содир қилишган. Бу вазиятда бош ҳакам уларнинг ҳар иккисини майдондан четлаштирган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Алишер Одиловга («Олимпик U-21») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация ва жарима, Дилшод Ёқубовга нисбатан эса 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларга мурожаат қилиб, ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, оғир-вазмин ва профессионал бўлишга чақирамиз. Шу ўринда Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун ўрнак-намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!