Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Реал" ўнг қанот ҳимоясидаги муаммоларни 3 хил йўл билан ечиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал"да сўнгги вақтлардаги асосий муаммо ўнг қанот ҳимояси бўлиб қолмоқда. Анчелотти Дани Карвахални тўлиқ қўллаб-қувватлайди, бироқ ўнг қанот ҳимоячиси жуда узоқ вақтдан бери ўз формасида эмаслиги кўпчилик мухлисларга аён. Клуб фахрийси энди аввалги даражасига қайтмаслиги мумкин.

"Қаймоқранглилар"да ўнг қанот ҳимоясидаги муаммоларни ечиш учун учта йўл мавжуд.

Янги ўйинчи билан шартнома тузиш

Ёзғи трансфер ойнасида "Реал" раҳбарияти янги юлдуз қанот ҳимоячисини олиб келиши мумкин. Diario AS хабарига кўра, қисқа рўйхатга Рис Жеймс, Жоау Канселу, Хуан Фойт ва Давиде Калабрия киритилган.

Муаммо шундаки, яхши ўнг қанот ҳимоячиси жуда қиммат ва хабарларга кўра, клуб навбатдаги трансфер ойнасида асосий харидлар сифатида Йошко Гвардиол ва Жуд Беллингемни белгилаб олган.

Милитаони ўнг қанотга ўтказиш

Бундай услубни Анчелотти бу мавсумда икки марта "Вильярреал"га қарши ўйинларда синаб кўрди. Биринчи тажриба ўртача натижа берди, иккинчиси эса муваффақиятли бўлди. Ўшанда Милитао ҳатто гол ҳам урди. Бразилия терма жамоасида Эдер Милитаонинг қанотда ўйнаши одатий ҳод. Баъзи ўйинларда у ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек фаол ҳаракат қила олади.

Давид Алаба жароҳатидан сафга қайтгач энди асосий таркиб учун кураш янада қизғин кечади. Марказдаги рақобат сабаб балки Анчелотти Милитаони қанотда синаб кўриш эҳтимоли бор.

Ёш Винисиус Тобиасга имкон бериш

2022 йилнинг қишида "Шахтёр"дан ижарага олинган Винисиус Тобиас "Реал"нинг иккинчи жамоаси "Кастилья" сафида Рауль қўл остида супер ўйинлар намойиш этмоқда. 19 ёшли футболчи бу мавсумда жами 32 та ўйинда 5 та голли узатма амалга оширди.

"Барселона"да Алехандро Бальде 18 ёшида Жорди Альба билан рақобатда ютиб чиққанидек, балки Анчелотти "қироллик клуби" таркибида Винисиусга ҳам имконият берар. Чунки Ла Лигада "Барселона" билан орадаги 12 очколик фарқ сабаб масала деярли ҳал бўлган. Бундай вазият ротатция орқали янги футболчиларнинг кучини синаб кўришнинг айни вақти.

Сизнингча жамоага қайси ўзгариш фойда келтиради?

Киритилди: 01:19, 31.03.2023.
Ўқилди: 3238 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8698]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3845]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3513]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2804]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2644]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2264]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1913]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1787]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1711]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.