Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" жанги: Гвардиола "Арсенал" билан масофани қисқартирмоқчи, аммо Клопп жамоасининг ўз мақсадлари бор (превью)

Баҳо:
+ | -

29-турнинг марказий баҳси "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўртасида ўтказилади.* Ҳа, бу ўйин балки энг қадимий қарама-қаршилик эмасдир. Балки бу баҳс, Англиядаги энг ашаддий жанг эмасдир. Аммо бир нарса аниқки, бу жамоалар ўртасидаги жанг доимо аёвсиз кечади. Ушбу жуфтлик кураши яқин йиллар ичида ривожланди. Яқин мавсумларда айнан Гвардиола ва Клопп чемпионлик учун қаттиқ кураш олиб бормоқда. Тахминан 2018 йилдан бери Англияда фақатгина иккита чемпионлик учун даъвогар клуб бор эди. Улар "Манчестер Сити" ва "Ливерпул"дир. Бироқ, бу йилдан ҳаммаси ўзгарди. Айни пайтда "Ливерпуль" чемпионлик пойгасидан чиққан. Бошқа томонда "Манчестер Сити" ҳам турнир етакчиси эмас. 2022-23 йилги мавсумда чемпионлик учун мутлақо янги даъвогар пайдо бўлди: Гвардиоланинг шогирди Микель Артета "Арсенал"ни АПЛ пешқадамига айлантирди. Шундай экан, ҳозир на "шаҳарликлар" ва на "мерсисайдликлар" ўзлари истаган ўринда эмас.

"Ливерпуль" учун ягона умид, бундан кейин фақатгина кучли тўртлик бўлади. Негаки, бу жамоа ҳозирга қадар барча кубок баҳслари ва ЕЧЛ мусобақасидан чиқиб кетди. Шундай экан, барча эътибор топ-4 ўринларига қаратилади. Аммо бу иш осон бўлмаслиги аниқ. Негаки, еврокубоклар учун кураш ҳар йилгидан ҳам қизғин тус олмоқда. Хусусан, айни дамда, дастлабки 11 та жамоанинг камида 7 таси, ҳеч бўлмаганда еттинчи ўринни эгаллаш учун курашади. Албатта, бу ерда "Ливерпуль", энг аввало ЕЧЛ йўлланмаси учун курашади. Шунга қарамай, жамоа якунда Европа лигаси ёки Конференсиялар лигасига йўл олиши мумкин. Чунки "МЮ", "Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Брайтон" яхши позицияларда кетмоқда. Қолаверса, анча ортда бораётган "Челси" ҳам нималаргадир улгуриб қолишга интилади. Ҳархолда, уларда бу учун ҳамма нарса етарли. Шундай экан, бундан кейин Юрген Клопп ва унинг жамоаси учун ҳар бир ўйин кубок финалига тенг бўлади. 2020-21 йилги мавсум охирини бир эсланг. Ўшанда ҳам "Ливерпуль" ҳозирги каби аҳволда қолганди. Аммо "Вест Бром" билан ўйинда Алиссон Бекер ҳам гол уриб, жамоасига ЕЧЛ йўлланмасини тақдим этишга ҳисса қўшади. Шундай қилиб, "Ливерпул"нинг миссиясини аниқ қилиб олдик. Бироқ, "Манчестер Сити"-чи? Улар нима учун курашмоқда?

Хўш, Микель Артета устози Гвардиола ҳозирда "Арсенал"ни жиддий кузатиб турибди. Унинг шогирди бошчилигидаги жамоа "Манчестер Сити"дан 8 очко олдинда бормоқда. Тўғри, "шаҳарликлар"да битта ўйин захираси мавжуд. Шунингдек, икки етакчи жамоа, мавсум тугашидан олдин яна бир бор тўқнаш келади. У ерда 3 очко учун эмас, 6 очко учун кураш кечади. Гвардиола захирадаги ўйинда ва ўзаро ҳисоб-китобда ғалаба қозонса, орадаги фарқ 2 очкогача қисқаради. "Тўпчилар" эса бундай бўлишига йўл қўймайди. Бу йўлда "Арсенал" собиқ "ситичилар" бўлган Зинченко ва Жезусга суянмоқда.

Ҳозир Пеп Гвардиола ҳамма эътиборини "Ливерпул"га қаратиши керак. Негаки, "шаҳарликлар" Клопп жамоасини 2021 йилнинг февралидан бери мағлуб этолмай келмоқда. Улар жорий мавсумнинг аввалида ҳам "Ливерпул"га имкониятни бой бериб қўйганди (1-0). Шунингдек, "мовийлар" мавсум бошланишидан олдин Англия суперкубогида 3-1 ҳисобида мерсисайдликлардан енгилган. Шундай экан, эртанги ўйинга ҳар икки томон етарлича сабаблар билан етиб келади. "Китоби"да "Манчестер Сити" бу рақибни енга олиши керак. Негаки, улар бу мавсумни яхшироқ ўтказмоқда, асосий футболчилар сафда ва сўнгги 2 та ўйинда жами 13 та гол уришга эришган. Бироқ, ҳар қандай принципиал баҳсда бўлгани каби, бу жангда ҳам олдиндан бирор нарса дейиш жуда қийин. Ҳар икки жамоа турли мақсадларга эга ва ушбу ўйиндаги мағлубият бу йўлда катта қоқилиш дея баҳоланади. Хўш, уларнинг қай бири босимни енга олади?

Жамоалар спорт формаси
"Манчестер Сити": бир сўз билан – даҳшатли!

Гвардиола мавсумни юқори нотада, кучли якунлашни истайди. Жамоа мана шу мақсад томон юрмоқда. Хусусан, "Ман.Сити" сўнгги 6 та баҳсда ғалаба қозонди. Улар ичида "Лейпциг"(ЕЧЛ, 7-0) ва "Бёрнли"га (Англия кубоги, 6-0) қарши ўта йирик ғалабалар бор.

"Ливерпуль": ўта беқарор, анча заиф

Беихтиёр савол туғилади – қандай қилиб "МЮ"ни 7-0 ҳисобида мағлуб этиб, "Борнмут"га кичик ҳисобда таслим бўлиш мумкин? Афсуски, шундай бўлди. "Ливерпуль", шунингдек, "Реал"га ЕЧЛнинг нимчорак финалида умумий, 6-2 ҳисобида имкониятни бой берди. Қолаверса, "Кристал Пэлас" билан дурангга имзо чекди.

Икки томондан жароҳатланганлар ҳақида

"Ман.Сити": Гвардиола жамоанинг энг муҳим қуроли бўлган Холанддан хавотир олмоқда. Гол машинаси Норвегия термасидан жароҳати сабабли ажралиб, Англияга қайтганди. Яна бир ҳужумчи Фил Фоден жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. Шу сабабли у бир ойгача майдонга туша олмайди.

"Ливерпуль": Коди Гакпо (вирус) ҳамда Дарвин Нуньеслар (кичик жароҳат) сафар баҳси олдидан кўрикдан ўтиши керак. Шунингдек, Тиаго Алкантарада ҳам жароҳат бор ва унинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳам етмаганидек, ёш талантли футболчи Стефан Байчетич жиддий жароҳат олиб, мавсумнинг қолганини ўтказиб юборадиган бўлди. Бу борада Клоппни хурсанд қиладиган хабар фақатгина Луис Диаснинг сафга қайтганидир.

Кимлар порлайди?

"Ман Сити": Эрлинг Холанд

Холанд сўнгги 2 та ўйинда саккизта гол урган. У бу мавсум давомида жами 48 та баҳсда 43 та голга муаллифлик қилди. Демак, ундан қўрқиш керак.

"Ливерпуль": Муҳаммад Салоҳ

Салоҳ жорий мавсумда ўзининг энг юқори даражасида эмас. Аммо у барча мусобақаларда 24 та гол уришга эришди. Голлар ичида "Манчестер Сити" дарвозасига урилган ғалаба тўпи ҳам бор. Шундай экан, Салоҳ эртганги баҳсда "Ливерпуль" учун ҳар доимгидан ҳам муҳим, ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

 

 

 Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk

* — мақоланинг асл нусхасини инглиз тилида ҳавола орқали ўтиб ўқишингиз мумкин

Киритилди: 16:21, 31.03.2023.
Ўқилди: 2347 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.