"Барселона" Испания чемпионатининг 27-турида сафарда "Эльче" меҳмони бўлмоқда (0:1 - биринчи бўлим).
Каталонияликларнинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски учрашувда ҳисобни очди.
Бу гол польякнинг 542 дақиқалик голсиз сериясини якунлаш имконини берди, Роберт сўнгги бор ЕЛда "МЮ" дарвозасига тўп киритганди.