"Ливерпуль" "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Йеспер Линдстремга қизиқиш билдирмоқда.
Немис клуби даниялик футболчини ёзда қўйиб юборишга тайёр, "Ливерпуль" ҳам худди "Арсенал" каби бу футболчига қизиқмоқда. Ҳар икки клуб аллақачон ярим ҳимоячининг атрофидагилар билан алоқага чиққан.
"Айнтрахт" 23 ёшли футболчи учун тахминан 50 миллион евро талаб қилдади, аммо Sky Sport Deutschland хабарига кўра, 35-40 миллион етарли бўлиши мумкин.
Франкфурт клуби Линдстремни эркин агент сифатида Омар Мармус ("Вольфсбург") билан алмаштирмоқчи.
Линдстрем жорий мавсум Бундеслиганинг 22 ўйинида 7 та гол урди.