Тони Каскаринонинг таъкидлашича, Михаил Мудрик «Челси»га ўтганидан кейин адашган кўринади.
«Жамоада ажойиб футболчилар бор. Феликсни қарангки, у жуда кучли техник ўйинчи, у кўп нарсага қодир эканлигига шубҳа йўқ. Ҳавертц имкониятлар яратади, лекин мен Михаилни узоқ муддатли ечим деб ҳисобламайман.
Мудрик «Астон Вилла»га қарши ўйинда майдонга тушди. Унда бир-иккита имкониятлар бўлди, уларни ижобий ҳал қила олмади.
Аммо ушбу трансфердан кейин у атрофида нималар бўлаётганини тушунмаётганга ўхшайди», - деди «Челси»нинг собиқ ҳужумчиси.