"МЮ" дарвозабони Давид Де Хеа ёзда Италияга йўл олади. Хабарларга кўра, "Рома" устози Жозе Моуриньо ўз жамоасида собиқ шогирдини кўришни истайди. Де Хеа "МЮ"да 117 ўйин давомида Моуриньо қўл-остида ҳаракат қилган.
Португалиялик мутахассис "қизил иблислар"ни 2016 йилдан то 2018 йилга қадар бошқарган эди. Айни дамда испан посбони Англияда ҳафтасига 375 минг фунт маош олади. "Рома" бундай маошни тўлаши амри-маҳол.