"Манчестер Юнайтед" тез орада "Бавария" футболчиси Бенжамeн Паварни харид қилиши мумкин. Хабарларга кўра, "МЮ" ҳимоячи трансфери юзасидан дастлабки музокараларни ўтказган. Бу ҳақида The Athletic нашри хабар тарқатди.
Унда айтилишча, Павар трансферини Эрик тен Хаг истамоқда. Франция терма жамоаси аъзоси ҳозирга қадар Жаҳон чемпионати, ЕЧЛ ҳамда Бундеслигада зафар қучган.