Кириш Регистрация

Хоккей. «Ҳумо» финалнинг иккинчи ўйинида ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби финалдаги иккинчи учрашувини ўтказди.

Жамоамиз бугун ҳам Тошкентда Қозоғистоннинг "Номад" клубига баҳс олиб борди. Ўйин бошида вакилларимиз бир нечта ҳужумлар уюштиришди, ҳатто бир вазиятда шайба дарвоза устунига тегиб қайтди. Ҳисобни эса меҳмонлар очишди.

Тайм охиригача тошкентликлар нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки 70 сония ичида иккита гол уриб, олдинга ўтиб олишди.

Иккинчи бўлим бошида "Номад" ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмасдан жамоамиз учинчи голни урганди, аммо ҳакамлар видеотакрорни томоша қилиб, уни бекор қилишди. Гол қўл ёрдамида урилган деб топилди.

Иккинчи тайм тугашига 5 дақиқа қолганида эса қозоғистонликлар сон жиҳатдан устунликда ўйнаб, учинчи голни урган ҳолда олдинга ўтиб олишди.

Учинчи бўлим бошида "Ҳумо" яна бир киши кам бўлиб ўйнади ва ўз дарвозасида шайба олиб чиқди — 2:4. Орадан кўп ўтмасдан астаналиклар бешинчи шайбани ҳам дарвозамизга киритишди. Тайм ўрталарида хоккейчиларимиз ҳисобни 3:5 кўринишга келтиришди.

Ўйин охирида эса майдонга дарвозабон ўрнига ўйинчи туширилгач, "Номад" олтинчи голни урди.

Шу тариқа, "Ҳумо" финалдаги ҳисоб тенглашди. Энди навбатдаги 2та ўйин 7 ва 8 апрель кунлари Астанада ўтказилади.

Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Финал, 2-ўйин
"ҲУМО" - "АСТАНА" - 3:6 (2:1, 0:2, 1:3)
Голлар:
12:02. 0:1 — Алдияр Нұрлан
16:27. 1:1 — Антон Рехтин
17:39. 2:1  — Вадим Кравченко
23:04. 2:2  — Александр Пелевин
35:31. 2:3  — Максим Мухаметов
40:59. 2:4  — Александр Пелевин
45:36. 2:5 — Самат Данияр
49:32.  3:5 — Вадим Кравченко
58:29.  3:6 — Никита Колобов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:13, 03.04.2023.
Ўқилди: 1721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик